Ҳиндистоннинг Ассам штатида чақмоқ зарбидан 7 киши, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлди, 21 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда IANS агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, чақмоқ Барпет округидаги Беки дарёсидан кечиб ўтаётган одамлари бор қайиққа келиб урилган.  

Жароҳатланганлар маҳаллий шифохонага етказилганлар, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир қолмоқда.

Аввалроқ Бихар ва Жаркханд штатларида 32 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлган эди.