Бағдод шаҳрида шанба куни содир этилган теракт қурбонларининг сони 22 кишига етди. Улардан 13 нафари Садр туманидаги минилган машиналар бозорида ҳалок бўлган. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, яна 50 киши жароҳатланган.
Тахмин қилинишича, Habibiya автобозори жангариларнинг асосий нишони бўлган.
Ҳозирча ҳеч қайси эстремистик ташкилот ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Бағдоддаги теракт ҳафта мобайнида мамлакат бўйлаб содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларининг охиргиси бўлди. Пайшанба куни содир этилган портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига ИШИД олди.