National Interest: АҚШнинг ИШИДга қарши ҳарбий кампанияси ноқонуний

Жаҳон 16 Август 2015 3855

The National Interest нашри Катон институти президенти ўринбосари Жин Хилининг АҚШнинг ИШИДга қарши олиб бораётган кураши ҳақидаги мақоласини эълон қилди.
“Ўтган шанба АҚШнинг ИШИДга қарши кампанияси бошланганига роппа-роса бир йил тўлди”, – эслатиб ўтади муаллиф.
Унинг ёзишича, шу пайтгача 5 минг авиазарба амалга оширилганига қарамай, Конгресс ҳалигача Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларга рухсат бериш бўйича овоз бериш ўтказмади.
“Бир йил давомида ноқонуний ҳарбий кампаниянинг олиб борилиши конституцион тизимнинг емирилаётганидан далолатдир”, – таъкидлайди Хили.
“ИШИД позицияларига биринчи ҳаво зарбалари августда берилган эди, – давом этади сўзида эксперт, – аммо Обама Конгрессга ҳарбий кучдан фойдаланишга рухсат бериш лойиҳасини киритишига ярим йил керак бўлди”.
Шундан буён Конгресс амалда бу масалани муҳокама қилишдан бош тортди.
Ўз чиқишларидан бирида Обама президентлик даврида еттита мамлакатда ҳарбий операциялар ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганини тан олган эди.
Хилининг фикрича, Обама ва Конгресснинг қилаётган ишлари АҚШнинг тинчлик сиёсати юритишига тўсқинлик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар