Индонезияда қутқарувчилар аввалроқ алоқа йўқолган, бортида 54 киши бўлган йўловчи самолётининг қолдиқларини аниқлашди. Бу ҳақда 16 август куни Индонезия транспорт вазирлиги вакили матбуот-анжуманида маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Оксибил шаҳридан 25 км узоқликдаги тоғларга урилган. Самолёт Папуа вилоятининг маъмурий маркази Жайпурдан Оксибил шаҳрига учиб кетаётган бўлган.

Аввалроқ самолётни қидириш ишларига фалокат жойидаги мураккаб об-ҳаво шароитлар ҳамда самолёт қулаган жойнинг ўзига хос табиий хусусиятлари, яъни ўтиш жуда мураккаб бўлган жунглиларга эга тоғ ландшафти халақит бераётгани маълум қилинганди.
Самолётга эгалик қилувчи Trigana Air Service авиакомпанияси Европа Иттифоқининг “қора рўйхатига” киритилган бўлган. Бу компанияга Европага рейслар амалга ошириш тақиқлаб қўйилган. Маҳаллий ОАВларнинг тахминича, компания томонидан хавфсизлик соҳасида етарлича чоралар кўрилмагани ЕИнинг бундай қарор қабул қилиши сабабларидан бири бўлган бўлиши мумкин.