Самарқандда мусиқа ва шеърият кечаси ўтказилди

Маданият 16 Август 2015 3157

Самарқанддаги “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғининг ёзги театрида “Самарқанднинг юлдузли осмони остида” номли мусиқа ва шеърият кечаси ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат маркази, Рус маданий маркази вилоят бўлинмаси ҳамда Самарқанд шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими бўлди, деб хабар берди 12news.
Дастурнинг фахрий меҳмони сифатида шаҳарга россиялик шоира Ирина Алексеева ташриф буюрди.
Тадбирни Рус маданий маркази вилоят бўлинмаси раиси Юрий Огнёв очиб берди.
Шундан сўнг сўз навбатини олган Алексеева шаҳарликларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади. Унинг қалами остидан чиққан шеърлар турли тилларда ўқилди. Жумладан, “Самарқанд мадҳи” рус, ўзбек, тожик, озарбайжон, украин, инглиз ва эсперанто тилларида жаранглади. “Самарқанд нони ҳақида баллада” Баҳодир Ҳабибов таржимасида ўзбек тилида ўқилди.
Самарқандлик хонандалар Александр Калужин, Анастасия Степанова, Татьяна Букловская ва Матвей Усаковский ўз қўшиқлари билан тадбирда иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, тадбир “Гўзаллик дунёни қутқаради” лойиҳаси доирасида БМТнинг маданиятлар жипслашуви ўн йиллиги (2013-2022) дастурига кўра ўтказилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар