Сеул аҳолисига ҳаво ифлосланишидан ниқоблар билан ҳимояланиш тавсия қилинди

Жаҳон 16 Август 2015 1593

Шанба куни Жанубий Корея пойтахти Сеул аҳолиси ҳавонинг меъёридан ортиқ ифлосланиши ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳавода 2.5 микрондан кичик микрозарраларнинг ҳаводаги концентрацияси меъёридан ошиб кетиши фуқароларнинг соғлиғига хавф солиши мумкин. Шаҳарнинг айрим туманларида микрозарраларнинг ҳаводаги концентрацияси бир метр кубда 70 микрограммни ташкил этмоқда. 2.5 микрондан кичикроқ зарралар ҳавонинг туман билан қоплангани иллюзиясини яратади ва инсон ўпкасига чуқур ўрнашиб қолиб, бўғилиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.
Шаҳар аҳолисига, биринчи навбатда ҳаво йўллари ва юрак касалликларига чалинганларга, шунингдек, болалар ва кексаларга кўчаларга имкон қадар чиқмаслик, чиққанда эса бурун ва оғизни ниқоб билан тўсиш тавсия қилинди.
Агентликнинг эслатиб ўтишича, шаҳарда бир йил ичида ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ тўртинчи ҳолат кузатилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар