Чоршанба куни Хитойнинг шимолидаги Тяньцзин шаҳрида содир бўлган портлаш жойидан юзлаб тонна заҳарли натрий цианиди моддаси топилди. Бу ҳақда Пекин ҳарбий округи штаб бошлиғи Ши Луцзэ ахборот берди.

“Портлаш содир бўлган икки ҳудуддан натрий цианиди топилди. Тахминларга кўра, унинг ҳажми бир неча юз тоннани ташкил қилиши мумкин”, – унинг сўзларини келтиради China Daily нашри.

Таъкидланишича, модда солинган идишлар ва контейнерлар тез орада хавфсиз жойга кўчирилади.
Илгари маҳаллий матбуотда портлаш содир бўлган омборхоналарда 700 тоннага натрий цианиди сақланиб келингани баён қилинган эди. Ахборот энди расман тасдиқланди.