ХХР Давлат кенгаши раҳбари чоршанба куни портлашлар содир бўлган Тяньцзин порт шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Жэньминь жибао” газетаси хабар тарқатди.
“ХХР раиси Си Цзиньпин номидан Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян шаҳарга ташриф буюрди ва эндиликда қутқарув операцияларига бошчилик қилади”, – дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, бугун Хитойнинг шимолидаги Тяньцзин порт шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 112 кишига етгани хабар қилинди. Бундан ташқари, яна 95 киши дом-дараксиз йўқолган деб ҳисобланмоқда.