Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшовчи Аҳмад исмли шахснинг уйига тунда юзига ниқоб таққан 4 киши бостириб кириб, уни пичоқ билан қўрқитиб, 1 млн сўм пулини ва ноутбукини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Жабрланувчи зудлик билан ички ишлар идораларига мурожаат қилди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида босқинчилар қўлга олинди. Улар шу ҳудудда истиқомат қилувчи Нуриддин, Хуррам, Асад ва Муҳсин исмли йигитлар бўлиб чиқди.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракат олиб борилмоқда.

Хоразмлик аёлнинг заргарлик буюмлари ўз вақтида топиб берилди
Хоразмнинг Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Феруза исмли аёлнинг ўғирлаб кетилган заргарлик буюмлари ўз вақтида топиб берилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Феруза ИИБга мурожаат қилиб, унинг уйидан тўрт турдаги заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилганини маълум қилган. Мурожаат асосида олиб борилган тезкор тадбир туфайли тез орада жиноятчи қўлга олинди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.