АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Пекинга мамлакат ҳудудида махфий ишлаётган хитойлик агентларнинг борлиги юзасидан норозилик билдирди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

АҚШ ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакатда махфий агентларнинг бўлиши ХХРнинг хорижга чиқиб кетган қочқинларни топиш ва қайтариб олиб кетиш борасидаги глобал режаларининг бир қисмидир. Вашингтон бундай фаолиятни тўхтатишни талаб қилди.

Бундан ташқари, АҚШ Хитой хакерларининг давлат серверларидан махфий маълумотларни ўғирлаётганини таъкидлади.