АҚШда Морган Фрименнинг набирасини ўлдириб кетишда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди

Жаҳон 17 Август 2015 2688

Нью-Йорк полицияси И’Дена Хайнсни ўлдиришда гумон қилинаётган эркакни қўлга олди. The Daily Mail газетасининг маълум қилишича, гумондор қиз билан учрашиб юрган йигитдир.
30 ёшли Ламар Дэвенпорт рэпер ва ҳаваскор актёр сифатида маълум. У гиёҳванд моддалар истеъмол қилгани боис бир неча бор полиция диққатини ўзига тортган. Хусусан, у бир неча бор майда ўғриликда ва марихуана сақлаганликда айбланиб ҳибсга олинган. Тахмин қилинишича, жиноят содир этаётган пойтда Ламар кокаин таъсир остида бўлган.

Гумондор тиббий марказга олиб келинди. Бу ерда у психиатрия текширувидан ўтказилади, сўнг полиция томонидан сўроқ қилинади.
И’Дена Хайнс 16 август куни тунда ўлдириб кетилди. Гувоҳнинг маълум қилишича, йигит 33 ёшли қизга ташланиб, “Иблислар, йўқолинг! Исо Масиҳ номи билан сизларни қувиб чиқараман!” деб қичқирган ва қизни пичоқлаб ташлаган.

Пичоқдан 16та зарба еган қиз Гарлем шифохоналаридан бирига олиб келинди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Хайнс хоним таниқли Ҳолливуд актёри Морган Фрименнинг ўгай набираси бўлади. У Фрименнинг биринчи рафиқаси – Жанетт Брэдшоунинг набирасидир. Фримен ва Брэдшоуларнинг никоҳи 1979 йили бекор қилинган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар