Бангкокда Эраван Шрайн ибодатхонаси ёнида бомба портлаши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, қурбонлар орасида камида 3 нафар хорижлик бор. Кўпчилик жарбланганлар хитойлик ва тайванлик сайёҳларни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Бангкокдаги Райпрасонг кўчасида портлаган бомба 52 кг тротилдан иборат эканлиги маълум қилинганди.