Таиланд пойтахтида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги ўз твиттер микроблогида.

Қайд этилишича, газ баллонларини ташувчи юк автомобили портлаб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳатланган.

Портлаш сайёҳлар ўртасида оммалашган тўрт юзли Erawan Shrine Брахма ҳайкалидан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган.