Чон Монжун ФИФА президентлиги учун сайловда қатнашишини эълон қилди

Спорт 17 Август 2015 1599

ФИФАнинг собиқ вице-президенти ҳамда Корея футбол уюшмасининг собиқ раҳбари Чон Монжун ФИФАда инқироз юзага келганини таъкидлади ва бу вазиятни тўғрилаш мақсадида ФИФА президенти бўлмоқчилигини айтди. У бугун, 17 август куни ФИФА президентлиги учун номзодини қўйганини маълум қилган. Бу ҳақда Yonhap хабар берган.

Хабар қилинишича, 63 ёшли спорт амалдори Париж шаҳрида ўтказилган матбуот анжумани вақтида шу ҳақда эълон қилган.

"ФИФАнинг ҳозирги ҳолатида инқироздан қутқарувчи менежер хизмати талаб қилинади. Ташкилотга ислоҳотчи раҳбар керак. ФИФА сўнгги 10 йил давомида коррупция ичида қолди ва янги раҳбар ташкилотдаги шаффофликни қайтариши керак", дейди Чон Мончун.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАга 1998 йилдан буйин раҳбарлик қилиб келган Йозеф Блаттер шу йилнинг 29 май куни ўтказилган сайловда бешинчи марта ташкилот раҳбарлигига сайланганди. Лекин шундан бир неча кун олдинроқ ФИФА тизимидаги бир қатор амалдорларга порахўрлик билан боғлиқ айбловлар қўйилгани ортидан 2 июнь куни у ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этишини маълум қилганди.

Навбатдан ташқари сайлов 2016 йилнинг 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Шу вақтгача франциялик собиқ футболчи Давид Жинола, Иордания шаҳзодаси Али ибн ал-Ҳусайн, бразилиялик мураббий Зико, аргентиналик собиқ футболчи Марадона, Либерия футбол уюшмасининг собиқ раҳбари Муса Билити ҳамда УЕФАнинг амалдаги раҳбари Мишель Платини ушбу сайловда қатнашишлари ҳақида расман маълум қилганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар