Британиялик спортчи Энди Маррей Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтган "Мастерс" сериясига кирувчи теннис турнирида ғолиб бўлди. Ушбу турнирнинг соврин жамғармаси 3,5 миллион долларни ташкил этади.
Турнирда иккинчи рақам билан иштирок этган Маррей финалда дунёнинг биринчи рақамли ракеткачиси Новак Жоковични 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Матч 3 соат давом этди.
Маррей учун мазкур ғалаба фаолиятидаги АТР турнирларининг яккалик баҳсларидаги 35-, 2015 йилдаги 4-сидир. Рақиби ўртасидаги шахсий ҳисоб эса Жокович фойдасига 19-9ни ташкил этди.