16 августда футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 18-турида 3 учрашув бўлиб ўтди.

"Насаф" клуби сафарда "Қўқон 1012" устидан ғалабага эришди.

Қаршиликлар сафида Азамат Алланиязов дублга эришган бўлса, Илҳом Шомуродов битта гол уришга муваффақ бўлди. Меҳмонларнинг учта голига "Қўқон 1912" футболчиларидан фақат Жалил Кимсанов битта тўп бидан жавоб қайтара олди.

Олий лига. 18-тур

"Қўқон-1912" - "Насаф" - 1:3

Голлар: Жалил Кимсанов 68 - Азамат Алланиязов 39, Илҳом Шомуродов 53, Азамат Алланиязов 64

"Бунёдкор" клуби Ғузорнинг "Шўртан" клуби меҳмони бўлди. Урашув 0:0 ҳисобида дурранг натижа билан якунланди. Шу тариқа "қалдирғочлар" Ғузорда очко йўқотишга мажбур бўлдилар.

Олий лига. 18-тур

"Шўртан" - "Бунёдкор" - 0:0

"Бухоро" клуби ўз майдонида мусобақа пешқадами "Пахтакор"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

"Бухоро" дарвозасига 9-дақиқада ўз футболчиси Чипев автогол киритди. Шундан сўнг "Пахтакор" футболчилари босимни оширдилар ва 32-дақиқада Игорь Сергеев иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Пахтакор" пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Олий лига. 18-тур

"Бухоро" - "Пахтакор" - 0:2

Голлар: Чипев 9 (автогол), Сергеев 32