Голливуд актёри, 78 ёшли Морган Фрименнинг И'дена Хайнс исмли 33 ёшли ўгай набираси Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида пичоқлаб кетилди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар бежон қизнинг танаси устида қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни аниқлашди. Аниқланишича у аёлнинг собиқ йигити бўлган. Шифороклар марҳумнинг қорин соҳасига бир неча марта пичоқ санчилганини аниқлашди. Жабрдийда олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган. Бундай ваҳшиёна қотилликка нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.


И'дена Хайнс Морган Фрименнинг биринчи рафиқаси Жаннетнинг набираси ҳисобланади. Актёр билан И'дена орасидаги илиқ муносабатлар турли миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Ҳаттоки, бир неча йиллар аввал жаҳон ОАВлари Фриманнинг ўгай набираси билан никоҳ қуриши ҳақидаги хабарларни тарқатишган. Актёр бу миш-мишларни инкор этган эди.