Медведевдан ман қилинган чет эл тиббий маҳсулотлари рўйхатини кенгайтирмаслик сўралди

Жаҳон 17 Август 2015 1798

Хасталар билан ишловчи бир қатор нотижорат ташкилотлар Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, ман қилинган чет эл тиббий маҳсулотлари рўйхатини кенгайтирмаслик сўради. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев номига ёзилган мактубда ташкилотлар раҳбарлари санкциялар лойиҳасида дори воситаларига муҳтож ҳасталарнинг манфаатларини эътиборга оладиган ишчи гуруҳ тузишни илтимос қилди. Мактуб йўлланишига сабаб сифатида саноат ва савдо вазирлиги томонидан давлат харидлари ман қилинган тиббий воситалар рўйхатини кенгайтириш лойиҳасининг тақдим қилиниши кўрсатилди.
Шунингдек, нотижорат ташкилотлар Медведевга маҳаллий тиббий жиҳозлар бозорини текширувдан ўтказиш тавсия этилди. Бу қандай жиҳозларнинг ички бозорда ишлаб чиқарилиши ва уларнинг қайсилари халқаро стандартларга жавоб беришини аниқлаш учун зарур.
Мактуб муаллифларининг фикрича, айрим тиббий жиҳозлар ва дори воситаларини рўйхатга киритиш керак эмас – уларнинг ўрнини босадиган маҳсулот Россияда йўқ.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар