Инқирозга қарамасдан, Сингапурга келадиган сайёҳлар оқимининг ортиши кутилмоқда

Жаҳон 17 Август 2015 1563

Сингапурнинг Россия ва Шарқий Европада туризм масалалари бўйича Кенгаш директори Беверли Ау Йонгнинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, ўтган йили мамлакатга дунёнинг турли давлатларидан 15,1 млн сайёҳ ташриф буюриб, улар томонидан 23,6 млрд долларлик харажатлар амалга оширилган.

“Дунё иқтисодиётида нотурғун ҳолат кузатилиб, Европага йўл олган сайёҳлар оқими сустлашгани, қолаверса, минтақадаги бошқа давлатлар ўртасида хордиқ чиқариш ва тадбиркорлик таклифларининг кўпайиши билан боғлиқ рақобатнинг кучайганига қарамасдан, Сингапур ҳукумати жорий йилда сайёҳлар оқимининг сезиларли даражада ортишини кутмоқда”, дея қайд этиб ўтган Кенгаш директори. Унинг таъкидлашича, “бу йил рамзий маънода Сингапурнинг олтин юбилейи” (август ойида мустақилликнинг 50 йиллиги нишонланди– таҳририятдан) тарзида ўтмоқда. Мустақиллик куни муносабати билан мамлакат аҳолиси ва хорижлки сайёҳлар учун ранг-баранг тадбирлар ташкил этилди. 30дан зиёд меҳмонхоналар сайёҳлар учун қулай янги имкониятларни таклиф қилди.

Сингапур Lonely Planet ва бошқа бир қатор нашрларнинг асосий сайёҳлик йўналишлари рўйхатидан ўрин эгаллагани ҳам сайёҳлар оқимининг ортишига хизматқ илиши таъкидлаб ўтилди.

Кўпроқ янгиликлар