Ўзбекистон аҳолижойларини санитар тозалаш ва ободонлаштиришга 116.8 млрд сўм ажратилди

Ўзбекистон 17 Август 2015 1510

2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолижойларини санитар тозалаш ва ободонлаштиришга 116.8 млрд сўм ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазирлиги ахборот берди.
Бюджет маблағлари ободонлаштириш ва санитар тозалаш туман бошқармалари моддий-техник базасини яхшилашга, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини махсус техника билан таъминлашга йўналтирилди.
Хусусан, ободонлаштириш бўйича туман бошқармаларига 87.9 млрд сўм ажратилди. Бу пулларга 598 дона чиқинди ташувчи техника харид қилинади. Яна 9 млрд сўм амалдаги қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини 95 дона махсус техника бирлиги билан таъминлашга йўналтирилди.
Ҳисобот даврида туман ободонлаштириш бошқармалари 431 дона чиқинди ташувчи техника ва 74 ағдарма машина билан таъминланди.
Маҳаллий бюджетлардан ажратилган 20 млрд сўмнинг 11.2 млрд сўмлик қисми 313 чиқинди тўплаш пунктларини яратишга ва уларни 2 618 чиқинди контейнерлари билан таъминлашга сарфланди.
6.5 млрд сўм амалдаги 22та қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини ободонлаштириш, уларни 28 дона махсус техника билан таъминлашга, 2.3 млрд сўм эса 17та яни полигон қурилишига ҳамда уларни 3 дона махсус техника бирлиги билан таъминлашга сарфланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар