Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 11 тийинга қимматлашди

Иқтисодиёт 17 Август 2015 2950

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 18 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 11 тийинга қимматлашиб, 2 минг 590 сўм 38 тийинни ташкил этди.

Евро янги курсга кўра, 46 сўм 52 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 минг 868 сўм 34 тийинга тенг бўлиб турибди.

Жорий ҳафта Россия рубли сўмга нисбатан яна арзонлашди. 1 Россия рубли янги курсга кўра, 61 тийинга арзонлашиб, 39 сўм 89 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал 1 рубль миқдори 40 сўм 50 тийинни ташкил қилаётган эди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар