Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги жангарилар позицияларига ракета-бомба зарбалари берди, деб хабар бермоқда Geo.Tv портали.

Операция натижасида камида 40 га яқин жангари йўқ қилинди.

Жангарилар қўмондонлик пунктларига мамлакатнинг Панжоб вилоятида теракт уюштирилгандан бир неча соат ўтиб ҳужум қилинди. Теракт оқибатида 14 киши, жумладан Панжоб вилоятининг ташқи ишлар вазири Шужа Хонзода ҳам ҳалок бўлган эди.

Ушбу теракт учун жавобгарликни сунний террорчилик ташкилоти “Лашкар-а-жангвий” ўз зиммасига олган.