Қозоғистонда пора пуллари миқдори 500 минг долларни ташкил қилди

Жаҳон 17 Август 2015 1826

Ўтган йилнинг 7 ойи мобайнида Қозоғистонда 1 728 коррупцион жиноят қайд қилинди, шулардан 552таси порахўрлик билан боғланган. Шу давр ичида берилган поранинг миқдори 500 минг долларга етган.
Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш ишлари агентлигининг маълум қилишича, пора бериш ҳоллари ўтган йилгидан кўра кўпроқ қайд қилинган. 2014 йилнинг шу даврида молиявий полиция 429 порахўрлик фактини ўрганган, улардан берилган пуллар миқдори 200 минг долларни ташкил қилган эди.
2015-2025 йилларда аксилкоррупция стратегияси реализацияси доирасида ҳукумат, идоралалараро ва минтақавий тадбирлар режалари ишлаб чиқилган.
“2015-2017 йилларга мўлжалланган ҳукумат тадбирлари режаси икки бўлимдан иборат – коррупцияга қарши кураш (68 тадбир) ва қора бозорга қарши кураш (71 тадбир). Режада давлат хизматида коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган”, – дейилади хабарномада.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7531 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39659 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 62861 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39670 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142070 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39431 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар