Тошкент шаҳрида уйларнинг нархи ўтган йилгига нисбатан анча тушди. Бу ҳақда “Малоҳат Гулзори” риэлторлик ташкилоти директори, Ўзбекистон риэлторлик ташкилотлари уюшмаси кузатув кенгаши аъзоси Ольга Сучкова маълум қилди.

“Агар ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, сиз кўчмас мулк нархлари муайян даражада тушганини сезган бўлсангиз керак, – деди у. – Кузга бориб уй нархлари ўзгариши эҳтимоли бор”.

Шу билан бирга, Сучкова бунинг аниқ кўрсаткич эмаслигини таъкидлаб ўтди:
“Нархларнинг ошиши ёки тушиши мавсумда кўчмас мулкка бўлган талаб қай даражада ошишиш билан боғлиқ. Шундай экан, бу аниқ кўрсаткич эмас”.