Санкт-Петербурглик ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари 4-сонли тергов изоляторидан қочиб кетган 26 ёшли маҳбусни қидиришмоқда. Маҳбус бор-йўғи 15 дақиқа ичида изолятор деворини бузиб, номаълум йўналишда ғойиб бўлган.

Россия жазоларни ижро этиш федерал хизматининг минтақавий бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳбус қочиб кетгандан бери уни ҳеч ким кўрмаган. Маҳбус соат 11:45 да тергов изолятори қўриқлаш чизиғидан ташқарига, хўжалик ҳовлисига олиб чиқилган ва омборхонада ишлашга қолдирилган.
Соат 12 ларда у ғойиб бўлгани аниқланган. “Дастлабки маълумотларга кўра, у омборхонанинг ғиштли деворини бузиб, қочиб кетган бўлиши мумкин”, деб таъкидланмоқда бошқармада.
Қочоқ босқинчилик, ўғрилик ва товламачилик учун 4 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилган бўлган. Қочоқни қидириш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда