Республикачилардан АҚШ президентлигига номзодини кўрсатган миллиардер Дональд Трамп Мексикадан келаётган ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатишга мўлжалланган улкан деворнинг қурилишига қаердан пул олиш даркорлигини айтди. Унинг фикрича, бундай иншоот қурилишининг сарф-харажатларини Мексика ҳукумати ўз зиммасига олмоғи лозим.

Агар Мексика бу ишни қилмаса, АҚШ жанубий қўшниларидан чегарадан ўтиш визалари эвазига ундириладиган тўловларни оширади. Қўшимча тўловлар барча мексикаликлардан, шу жумладан, дипломатлар ва бизнесменлардан ундирилади.

“АҚШга ноқонуний миграция – Мексика ҳукумати томонидан яратилган муаммо, ва уни ўша ҳукуматнинг ўзи ҳал қилиши керак”, – деди Трамп.