АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби АҚШ Украинага фақат ноқирғин кўмак кўрсатаётганини эълон қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

“Ҳозирда бизнинг ёрдамимиз ҳали ҳам ноқирғин характерда бўлмоқда”, деб айтди Кирби.

Кирби Вашингтоннинг Украинадаги вазият бўйича муносабати ўзгармаганини, АҚШ можаронинг барча томонларини Минск келишувларини бажаришга чақираётганини қўшимча қилди.

Кирби АҚШ Донбассдаги вазиятнинг кескинлашишига Россия ва айирмачиларни жавобгар деб билишини айтди.

Аввалроқ Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Алексей Пушков АҚШ Украинага қирғин қуроллари юбораётганини тасдиқлаши ёки инкор этишини талаб қилган эди.