Бангкокдаги портлашни содир этган гумондор шахси аниқланди

Жаҳон 18 Август 2015 2018

17 август куни Бангкок марказида портлаш содир этганликда гумон қилинаётган шахснинг кимлиги аниқланди, дея хабар берди Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча.

Франс-Пресс агентлиги маълумотига кўра, портлашдан ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етиб, 123 киши жароҳат олган.

Айни пайтда ҳукумат ҳодиса жойи яқинидаги видео кузатув камераси тасвирга олган гумондор билан боғлиқ суриштирув ишларини бошлаб юборган. “Бугун камера ёзувларига тушган гумондор шахси маълум, лекин бу аниқ эмас ҳали. Биз ушбу йигитни қидираяпмиз”, деди бош вазир. Унинг қўшимча қилишича, гумондор шахс “Таиланд шимоли-шарқида тузилган ҳукуматга қарши гуруҳ”нинг аъзоси бўлиши эҳтимоли баланд.

Эслатиб ўтамиз, портлаш 17 август куни Бангкокнинг савдо-сотиқ ва сайёҳлик марказидаги Ратчапрасонг чорраҳасида маҳаллий вақт билан 18:56да содир бўлган эди. Қўлбола радиобошқарувли портловчи модда Хитой, Сингапур ва тайванлик сайёҳлар гавжум бўлган тўрт бошли фил кўринишидаги Эраван илоҳи яқинида ҳаракатга келтирилган эди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар