Жанубий Африка Републикасида маршрут микроавтобус кўприкдан темир йўл изига тушиб кетиб, ҳаракатланаётган поезд томонидан уриб юборилди. Автоҳалокат оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди BNO News телеканали.

Нохуш воқеа Дурбан шаҳридан шимоли-шарқий томонда жойлашган Квазулу-Наталь вилоятида содир бўлди. Телеканал маълумотларига кўра, яна 6 киши жароҳат олган. Улардан бири оғир аҳволда қолмоқда.

Воқеа жойида шифокорлар ва қутқарувчилар иш олиб бордилар.