Мастликда акасини ўлдириб қўйган бухоролик эркак 18 йилга қамалди

Жамият 18 Август 2015 4348

Бухоро суди маст ҳолда акасини ўлдириб қўйган фуқаро Азиз Маҳмудовни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Воқеа тафсилотлари “Постда” газетасида баён қилинди.
Азиз Маҳмудов бир неча йил ногирон акаси Аъзамнинг уйида яшаб келган. Тирикчилик мақсадида жияни Азамат билан картон қутилар ва макулатура тўплаш билан шуғулланган.
Бир куни улар ишдан қайтиш чоғида йўлдан ароқ сотиб олишган ва уйга олиб келишган. Ароқ ича бошлаганларида уларга акаси Аъзам ҳам қўшилган.

Орадан бирмунча вақт ўтгач, маст бўлиб қолган Аъзам Маҳмудов рафиқасидан пул талаб қилиб унга ташланган. Янгасини акасини чангалидан қутқаришга ҳаракат қилган Азиз уларнинг ёнига етиб борган, аммо ака ва ука ўртасидаги жанжал авж олган. Аъзам қўлида пичоқ билан укасига ҳужум қилган. Ҳимояланиш чоғида ўзи ҳам маст бўлган Азиз пичоқни тортиб олиб, акасининг кўкрагига санчган.

Акасининг жони узилганини кўриб, кайфи тарқаган Азиз Маҳмудов уйдагиларни Аъзамнинг ўз жонига қасд қилганига ишонтирмоқчи бўлган. Аммо ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари воқеанинг асл ўзагини тиклаш имконини берди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар