Шу кунларда Республикамиз бўйлаб касб-ҳунар коллежларида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташаббуси билан “Шахсий бизнесини бошлаш учун “Бир дарча” сайёр нуқталари ташкил этиш орқали Очиқ эшиклар куни ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбир Сурхондарё вилоят Шеробод туманида хам жорий йилнинг 13 август куни ташкил этилди.

Жумладан туман марказидаги агросаноат, педагогика ва маиший ҳизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, политехника, транспорт ва алоқа ва иқтисодиёт коллежларида бўлиб ўтди.

Унда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган касб-ҳунар коллеж битирувчиларини кўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тадбирда Тижорат банклари, Туман Хокимлиги, Солиқ инспекциялари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳам жалб қилинди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси ходимлари ёки ёш тадбиркорларни солиққа оид қонун қоидалар билан таништириш билан бир қоторда, айни вақтнинг ўзида уларга идентификатция рақами (ИИН)ни тақдим қилмоқда солиқ ташкилотидан рўйхатдан ўтиб, кредит расмийлаштирилгандан кейин ёш тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ва Халқ банки ходимлари томонидан меҳнат дафтарчалари ва жамғариб бориладиган пенсия хисоб рақами (ИНПС) берилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра ташкил этилган тадбирга 13 август кунида 1800 нафарга яқин битирувчилар ташриф буюриб шундан 300 нафардан ортиқроқ коллеж битирувчилари кредит олиш истакларни билдириб, уларни масалалари шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек тадбир давомида ўз бизнес фаолиятини бошловчи бўлажак тадбиркорлар шу ернинг ўзида ташкил этилган мини-техналогиялар етказиб берувчи тадбиркорлар билан асбоб-ускуналар бўйича шартномалар имзоладилар.

Бундан ташқари Шеробод тумани мисолида жорий йилнинг 18-20 август кунлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидаги барча касб-ҳунар коллежларида ташкил этилиши белгилаб олинди.