Хитой полицияси Хитойнинг интернет сегменти устидан назоратни кучайтириш доирасида кибержиноятларда гумон қилинган 15 мингга яқин кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари кибержиноятлар билан боғлиқ 7400 ҳолат бўйича тергов ўтказдилар. Мутассади ходимлар ҳибсга олишлар қандай давр ичида амалга оширилганини аниқлаштиришмаяпти.   

Хитойда июлда “Интернетни тозалаш” деб шартли номланган ярим йиллик дастур ишга туширилган. Дастур доирасида мамлакат ҳукумати кибержиноятлар ҳамда интернетда ноқонуний ва зарарли контентнинг тарқатилишига қарши кураш олиб боради. Ушбу муносабат билан полиция ҳозирда 66 минг сайтни ўрганиб чиқди.