Россия президенти Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ сентябрь ойининг бошида Хитойда учрашиши мумкин, деб хабар беради Интерфакс агентлиги.

Айтилишича, икки давлат раҳбарлари Хитой халқининг Япония устидан ғалабасининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда иштирок этади. Ушбу ташриф доирасида улар ўртасида икки томонлама учрашув ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, Абэ Пекинда ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашади.