Ўз рафиқасини ўйнаши билан ётоғида тутиб олган америкалик эркак “рақиби”га ташланиб, унинг қулоғининг бир қисмини тишлаб узиб олганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда  Associated Press ахборот агентлиги.

Верджил Бейтс III исмли бу эркак Огайо штати Толидо шаҳри судига айтишича, воқеа бўлиб ўтган кун у рафиқасининг садоқатли эканлиги ҳақидаги гапларини текшириш учун уйига эртароқ қайтишга қарор қилган.

40 ёшли Бейтснинг таъкидлашича, у аёли ва унинг ўйнашини ётоқда “воқеа устида” тутиб олган ва ўйнашни бўйнидан сиқиб олган. Бейтснинг айтишича, рафиқасининг ўйнаши уни елкасини тишлаб олгандан кейин у бунга жавобан унинг қулоғини тишлаб узиб олган. 

Қораловчи ёрдамчисининг айтишича, жабрдийда қулоғининг тепа қисми тиклаб бўлмайдиган даражада қаттиқ жароҳатланганлиги учун “жуда оғриқли” даволашни бошидан ўтказди.