Audi компанияси ўзининг биринчи электр кроссовери – e-tron quattro дизайнерлик суратларини намойиш этди. Ушбу прототип сентябрь ойида Франкфурт автосалонида тақдим этилади.

Янги автомобилнинг ғилдираклар базаси ҳажми Audi Q5 (2807 миллиметр)никига қараганда каттароқ, Q7 (2994 миллиметр)га инсбатан кичикроқ бўлади.

Автомобиль кузовнинг олд, орқа ва борт қисмлари фаол аэродинамик унсурлар билан таъминланган.

Прототип қанча от кучига эга эканлиги номаълум бўлса-да, унинг бир марталик қувват билан 500 километрдан зиёд масофани босиб ўтиши хабар қилинган.

Audi e-tron quattro ёритиш тизими органик ёруғлик диодлари (OLED) билан таъминланган дуёндаги биринчи автомобиль бўлиши айтилмоқда.

Янги электромобилнинг Q6 деб номланиши ҳақидаги хабарлар немис маркаси раҳбарлари томонидан тасдиқланган.

Audi Q6 нинг Tesla Model X кроссоверига асосий рақобатчи бўлиши кутилмоқда.