Business Insider: АҚШда кабель телевидениеси йўқолиб кетиш арафасида турибди

Маданият 19 Август 2015 2889

АҚШ кабель телевидениелари аудитория сонининг пасайиши динамикаси бу тармоқнинг яқин орада йўқолиб кетишидан дарак бермоқда. Бу ҳақда АҚШдаги медиааудиторияни ўлчовчи Pacific Crest тадқиқот компанияси берган маълумотларга таяниб Business Insider нашри хабар бермоқда. Гап кабель тедевидениесида етакчилик қилаётган Time Warner Cable ёки Comcast каби компаниялар ҳақида кетмоқда.

Маълумотларга кўра, охирги 5 йил ичида кабель телевидениелари аудиторияси кескин кетмоқда, 2015 йилнинг бошидан эса кабель телекомпаниялари хизматидан воз кечган одамлар миқдори биринчи марта янги мижозлар сонидан ошиб кетди. Бунда аудиторияси бўйича етакчи 8 та кабель компанияси кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, кабель телевидениесига аввалгидек талаб йўқ: охирги 5 йил ичида 10 фоиз оилалар кабель телевидениеси хизматларидан воз кечишди. Тармоқнинг йўқолиб кетиши ҳақидаги мунозараларга 2015 йилнинг 2-чорагидаги маълумотлар ҳам сабаб бўлди: унга кўра кабель тармоқлари хизматидан воз кечганлар сони 463 минг мижозни ташкил қилган. Ўтган йили бу кўрсаткич 141 минг мижозни ташкил қилган эди.  

Кўпроқ янгиликлар