Ҳиндистон аэропорти тўлиқ қуёш энергиясида ишловчи дунёдаги биринчи аэропорт бўлади

Жаҳон 19 Август 2015 2720

Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Коччи аэропорти дунёда биринчи бўлиб тўлиқ қуёш энергиясида ишлашга ўтади, деб хабар бермоқда The Economic Times нашри.

Аэропортнинг 46150 та қуёш панеллари билан жиҳозланган қуёш электр станцияси максимал 12 МВт электр энергия ишлаб чиқара олади.

Аэропорт 2013 йилда йўловчи терминалининг томига 100 кВт панел ўрнатиш билан қуёш энергиясига ўтишни бошлаган. Аэропортнинг юк омбори ҳудудида ўрнатилган янги электр станциянинг очилиши ноэкологик энергия манбаларидан батамом воз кечиш имконини берди.

Кўпроқ янгиликлар