Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обаманинг учрашуви мумкин бўладиган шартларни маълум қилди. Лавровнинг айтишича, агар АҚШ томондан таклиф тушса, Владимир Путин уни кўриб чиқади.

“Америкалик ҳамкасбларимиз бизга келгусида ҳам алоқаларни давом эттириш ҳақида сигналлар бераётганларидан келиб чиқмоқдамиз. Агар улар томонидан учрашув ҳақида таклиф тушса, ўйлайманки, президентимиз буни кўриб чиқади”, деб айтди Лавров журналистларга.