Соғлиқни cақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти ходимлари болаларда туғма маймоқликни даволаш усулини таклиф этишди.

Қайд этилишича, ушбу таклиф этилган усул травматология ва ортопедияда, айнан, туғма маймоқликда жарроҳлик аралашувларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси жароҳатлилик ва операциядан кейинги асоратларни камайтиришдан иборат.

Муаллифлар мазкур усулга патент олиш учун № ИАП 2014 0033 рақамли талабнома топширишди.