Бобур ва Шота Руставелли кўчалари кесишмасидаги “Пушкин даври” хиёбонида олиб борилган ишлар тугалланди.
Янги ташкил этилган хиёбонда ёдгорлик янада баландроқ пойдеворга ўрнатилган бўлиб, унинг атрофи фавворалар, ўриндиқ, тунги чироқлар ва Пушкин даврини эслатувчи турли скульптуралар билан безатилган.

Эндиликда бу ерда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сайр қилиб, маданий хордиқ чиқаришлари мумкин.
Бундан аввал эса Пушкин ҳайкали Рус миллий маданий маркази илтимосига кўра янги жойга кўчирилаётгани хабар қилинган эди.