Қўқонлик қаллоб дўстининг машинасини бошқага гаровга бериб юборди

Жамият 19 Август 2015 2239

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Муротжон Аширалиев дўсти Х. Ходжаевнинг Spark русумли автомашинасини гаровга бериб юбориб, қайтармай юрганлиги боис Ходжаев ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Натижада, “Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, суд қаллобга тегишли жазо тайинлаб, етказилган моддий зарарни ундириб берди.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, Ходжаев Туркияга тижорат сафари билан кетаётганида дўсти Аширалиевга Spark машинасини ташлаб кетган. Аширалиев машинани ижара сифатида қабул қилиб олиб, ҳар ойда 500 доллардан тўлаб туришга ваъда берган.

Аммо Ходжаев Туркиядалигида Аширалиев Р. Усмонов исмли одамдан турли йўллар билан пул ундириб, қайтариб бера олмаган. Шундан сўнг у Усмоновга дўстининг машинасини гаров сифатида ташлаб кетган.

Туркиядан қайтиб келиб, вазиятни ўрганган Ходжаев Усмонов билан келишган ҳолда тегишли идораларга арз қилган. Натижада қаллоб жазога тортилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар