Россиялик фазогир Геннадий Падалка очиқ фазога ўнинчи маротаба чиқиши муносабати билан селфи тушди. Расм Роскосмоснинг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилди.
Падалка Халқаро фазо станцияси экипажининг аъзосидир. У космик парвозларнинг умумий давомийлиги кўрсаткичи бўйича жаҳон рекорди муаллифидир.

Охирги марта Падалка 10 август куни ҳамкасби Михаил Корниенко билан бирга очиқ фазога чиқди. Селфи айнан ўша куни суратга олинди.
Фазогирлар ушбу чиқишлари давомида “Звезда” хизмат кўрсатувчи модулга юмшоқ дасталар ўрнатишди, унинг иллюминаторлари ойналарини тозалашди, WAL1-WAL5 бортлараро радиолиния антеннаталарини модулга ўрнатишди ва Expose-R илмий аппаратурасини суратга олишди.