Samsung компанияси янги Galaxy O смартфонлар оиласини тайёрламоқда

Технология 19 Август 2015 2241

Samsung компанияси янги Galaxy O смартфонлар сериясини чиқаришга тайёрламоқда. Бу ҳақда SamMobile ресурси маълум қилди.

Янги сериядан дастлаб иккита модель – SM-G550 ва SM-G600 смартфонлари ўрин олади. Бозорда улар Galaxy O5 ва Galaxy O7 номлари остида пайдо бўлиши кутилмоқда. Янги қурилмаларнинг техник кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар ҳали унча кўп эмас. Galaxy O5 смартфони 5 дюймли сенсор экран, Galaxy O7 эса 5,5 дюймли сенсор экран билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда.

Янги смартфонларда дастурий платформа сифатида дастлаб Android 5.1 (Lollipop) операцион тизими компаниянинг TouchWiz фойдаланувчи интерфейси ва қўшимча дастурлар тўплами билан қўлланади.

Смартфонлар Берлинда 4-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган IFA 2015 кўргазмасида намойиш қилиниши мумкин. Янги қурилмаларнинг сотувга чиқарилиши ва нархи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6697 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24188 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56228 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38782 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 537 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 887 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 846 Спорт
Кўпроқ янгиликлар