Яккасаройда содир бўлган муштлашувда рестораннинг иккита қўриқчиси пичоқланди

Жамият 19 Август 2015 7336

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги ресторанлардан бирида ёшлар ўртасида содир бўлган муштлашувда рестораннинг тартиб сақловчи икки нафар ходими пичоқланди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Фарҳод исмли йигит туғилган кунини нишонлаш мақсадида дўстлари Акмал, Азиз ва Бунёдни ресторанга таклиф қилган. Зиёфат авжига чиқиб, йигитлар маст бўлиб қолган пайтда рақс майдончасида улар туғилган кунини нишонлаётган бошқа бир гуруҳ ёшлар билан гап талашиб қолган. Натижада муштлашув юзага келган.

Майдончага ресторан қўриқчилари етиб келиб, йигитларни кўчага чиқариб ташлашган. Шунда улар қўриқчиларга ташланишган. Акмал исмли йигит пичоқ билан қўриқчилардан бирининг биқинига, бошқасининг кўкрагига зарба берган.

Қўнғироқ бўйича етиб келган ички ишлар идораси ходимлари тўполонни тўхтатиб, барча иштирокчиларни идорага олиб кетишди. Акмал ва Бунёдларнинг иши эса судга топширилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар