Япония Эрон билан инвестицион келишувга эришмоқчи

Жаҳон 19 Август 2015 1363

Япон ҳукумати Эрон билан санкциялар бекор қилинганидан сўнг инвестициялар тўғрисида битим имзолашга тайёр, деб ёзади Nikkei нашри ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда.

Бунинг учун Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири ўринбосари Теҳронга Эрон Саноат вазири билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди.

Қайд этилишича, иқтисодий муносабатларнинг қайта жонланишидан Mitsubishi ва Nissan автоконцернлари, шунингдек, Mitsui, Itochu, Toyo Engineering, JGC компаниялари ва бошқа бир қатон япон банклари манфаатдор.

Япония учун нефть хом ашёси импорти муҳим бўлса, Эрон молия тизимини модернизация қилиш учун япон инвестициясига катта эҳтиёж сезмоқда.

Кўпроқ янгиликлар