Таиланд полицияси раҳбарининг маълум қилишича, Бангкокдаги портлашга алоқадорликда энг камида 10 киши гумон қилинмоқда. Уларнинг ярмидан зиёди чет эл фуқароларидир, дея хабар берди Reuters.

“Бу катта тармоқ. Тайёргарлик ишларида кўп миқдордаги одамлар қатнашган, – деди полиция раҳбари журналистларга. – Улар таркибига кўчадаги вазиятни кузатиб турган ҳайдовчилар, портловчи қурилмаларни тайёрлаганлар, ҳодиса жойида бўлганлар ва у ердан қандай қочиб қолишни биладиганлар кирган.”

Эслатиб ўтамиз, Таиланд пойтахти марказидаги кучли портлаш натижасида 20 киши, улар орасида хорижликлар ҳам бор, ҳалок бўлган, 110 киши жароҳатланган эди. Жабр кўрган сайёҳларнинг аксари хитойликлардир. Портлаш террорчилик ҳаракати сифатида қайд этилди.