Forbes журнали дунёнинг энг инновацион компаниялари рейтингини эълон қилди. The World's Most Innovative Companies номли ушбу рейтингда замонавий технологиялар билан шуғулланувчи компаниялар бир қанча критерийлар бўйича баҳоланган. Улар ичида энг муҳими охирги 12 ой мобайнида савдо кўрсаткичларининг ошишидир.

Рўйхатнинг чўққисини Tesla Motors компанияси забт этди. Бир йил давомида ушбу компаниянинг савдо кўрсаткчилари 52 фоизга ошган.
Ундан кейинги ўринларни Salesforce.com ва Alexion Pharmaceuticals компаниялари 28.44 ва 22.7 фоизлик кўрсаткичлар билан эгаллади.

Кучли ўнликка, шунингдек, Regeneron Pharmaceuticals, ARM Holdings, Unilever Indonesia, Incyte, Amazon.com, Under Armour, BioMarin Pharmaceutical компаниялари кирди.