LG компанияси EISA’дан тўртта мукофот олди

Технология 20 Август 2015 2058

LG Electronics компанияси аудио ва видеотехника бўйича Европа журналлари уюшмасидан (EISA) тўртта мукофот олди. OLED телевизор тўрт йилдан буён, G серияси смартфонлари эса икки йилдан буён мукофотланмоқда.
EISA мукофотлари ҳар йили Европанинг 20 мамлакатида мультимедиа ҳақида чиқариладиган 50 нашр вакиллари қарори билан топширилади. Маҳсулотлар қўлланилган технологиялар, дизайн ва жорий қилинган инновацияларга кўра баҳоланади.
4K OLED телевизорнинг 65EG960V модели уй кинотеатрлари учун телевизорлар категориясида ғолиб бўлди. Унинг асосий ютуғи сифатида 65 дюймли экрани баҳоланди. Art Slim дизайни эса телевизорнинг ташқи кўринишини янада яхшилаб, у ўрнатилган уйни безашга хизмат қилади.
2015-2016 йилларда энг яхши Smart телевизор сифатида 65 дюймли Super UHD телевизори (65UF950V модели) webOS 2.0 платформасида ишлайди.
LG G4 смартфони 16 мегапикселли 1.8 диафрагмали, OIS тасвирни оптик стабиллаштириш тизимига эга камераси туфайли “Европанинг энг яхши камерофони” номинациясида ғолиб деб топилди. Жюри айниқса телефоннинг IPS Quantum дисплейини юқори баҳолаб, унинг маҳсулотни бошқа турдош ишланмалардан фарқлаб туришига эътибор қаратишди.
Android Wear дастурий таъминотида ишлайдиган LG Watch Urbane соатлари Европанинг энг яхши тақилувчи гаджети деб топилди. Унинг 1.3 дюймли P-OLED дисплейи 320Х320 пикселли бўлиб, бир дюймга 245 пиксель тўғри келади. Соат 1.2 ГГц частотали Qualcomm Snapdragon™ 400 процессорида ишлайди, шунингдек, у 4 Гб хотира билан таъминланган.
“Бозорнинг энг ҳурматли экспертлари маҳсулотларимизни юқори баҳолаганидан жуда хурсандмиз, – деди LG Home Entertainment компанияси президентининг биринчи ўринбосари ҳамда телевизорлар ва мониторлар бўлинмаси бошлиғи Ин-кью Ли. – Биз ўзимизнинг истеъмол технологияси соҳасидаги халқаро етакчи бренд сифатидаги позициямизни мустаҳкамлашда давом этамиз. Мақсадларимизга эришишимизда Европадаги муваффақиятлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга”.

Кўпроқ янгиликлар