Наманганнинг Чуст туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ шахс давлат чегараларини бузганликда айбланиб жазога тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Шоён қишлоғида яшовчи Раҳмонали Малахов жияни Хайринисо Мўминова билан бирга Қирғизистонда яшовчи акасини кўриб келишга йўл олган. Бунинг учун улар Варзик қишлоғидан айланма йўл орқали Қирғизистонга ўтишган. Қайтишда эса уларга қишлоқдошлари Мирзамамут Умаров қўшилган. Аммо қайтишда чегарачилар уларни қўлга олган.

Суд ҳукмига асосан Малахов ва Умаров ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга, Мўминова эса ойлик иш ҳақининг 20 фоизи ушлаб қолинган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазосига маҳкум қилинди.