АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув ўтказилиши режаларда йўқ. Бу ҳақда ТАСС нашри Оқ уй матбуот хизматига асосланиб, хабар берган.

"Ҳозирча бу ҳақда ҳеч нарса дея олмаймиз. Бундай учрашув режалаштирилмаган", дейилади Оқ уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот хизмати хабарида.

Бироз олдинроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ томонидан шундай таклиф билдирилса, Россия томони бу таклифни кўриб чиқиши ҳақида маълум қилганди.